Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувида VAR тизимидан фойдаланилади

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2018, 10:52
Бугун Австралияда Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтади.

Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувини Крис Бит бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Рефери ассистентлари - Эшли Бичем ва Антон Шетинин. Тўртинчи ҳакам - Питер Грин.



Яна бир муҳим маълумот. Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди. VAR бўйича ҳакам Жарред Гиллет, ассистент - Ричард Наумовски. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia