Жанубий Корея - Ўзбекистон. Ўйинни Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ҳаками бошқаради

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 12:24
Бугун футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатига старт берилади. Хабарингиз бор, мусобақа Қатар пойтахти Доха шаҳрида ташкил этилади.

ОФК расмий сайти бугун ва эртага бўлиб ўтадиган ўйинларни бошқариб борувчи ҳакамлар номини маълум қилди. Унга кўра, "С" гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Жаунбий Корея - Ўзбекистон баҳсини саудиялик ёш ҳакамлардан бири Фаҳад Ал Мирдаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Абдуллоҳ Ал Шалваи ҳамда Муҳаммад Маки Алабакри кўмак беришади. Захира ҳаками вазифасини эса иорданиялик Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ бажаради.

Фаҳад Ал Мирдаси 2015 йил Осиёнинг энг яхши ҳаками сифатида тақдирланганди.

13 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони. 19:30 (Тошкент вақти 21:30)
Жанубий Корея - Ўзбекистон
Бош ҳакам:
Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Қанот ҳакамлари: Абдуллоҳ Мутлоқ Ал Шалваи ва Муҳаммад Маки Алабакри (иккиси Саудия Арабистони)
Захира ҳаками: Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ (Иордания)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia