Жанубий Корея - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2016
Бугун Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 11:30да Ули Штилике журналистлар саволларига жавоб берса, 15:30да Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатанашди. Терма жамоамиз 16:00да расмий машғулотини ўтказади.

Қуйида тадбирларнинг бошланиши Тошкент вақти билан берилган:

14 ноябрь
11:30 Жанубий Корея терма жамоаси матбуот анжумани
12:00 Жанубий Корея терма жамоасининг расмий машғулоти

15:30 Ўзбекистон терма жамоасининг матбуот анжумани
16:00 Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти

Жанубий Кореянинг матбуот анжумани ва машғулоти Paju Centre'да бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг матбуот анжумани ва машғулоти эса "Seoul World Cup" стадионида ўтказилади.


ЎФФ матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia