

Ҳар иккала учрашувни Ж.Корея ўзида қабул қилади. Дастлаб 7 сентябрь куни Коста-Рика меҳмон бўлса, Чили билан баҳс 11 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу кореяликлар учун ЖЧ-2018дан сўнг дастлабки баҳслар бўлади.
Жанубий Корея терма жамоаси Осиё Кубогида "C" гуруҳидан жой олган ва гуруҳ ўйинларини Хитой, Қирғизистон ҳамда Филиппинга қарши ўтказади. Корея футбол ассоциациясининг хабар беришича, тез орада терма жамоага янги бош мураббий тайинланади. Чунки ЖЧда кореяликларни бошқарган Шин Таэ Ёнгнинг шартномаси тугаган.



