UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  0 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  21 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти: "2022 йилда Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман" Янгиликлар

Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти: "2022 йилда Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман"

Теглар :  CAFAЧунг Монг Гю
Хабарингиз бор, 24 февраль куни Тошкентда CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон Футбол Ассоциациялари) Конгресси бўлиб ўтди.

Мазкур конгрессда иштирок этган Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Чунг Монг Гю “UZREPORT TV” телеканалига берган эксклюзив интервьюсида ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолашини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонга кўп ташриф буюрганман. Мамлакатингиз менга ёқади. Тошкентга яна бир бор келганимдан мамнунман. Мен КАФА конгресида ФИФА кенгаши аъзоси сифатида иштирок этдим. Осиё қитъасининг Халқаро футбол Ассоциациялари федерациясидаги вакилиман. Қитъамиздаги футболга оид ўзгаришлар, камчиликлар ва ютуқлар ҳақида ФИФАни хабардор қилиб бораман.

Ўтган йили ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан Сеулда ҳамда Бангкокда учрашганмиз. Учрашув чоғида тажриба алмашганмиз ва бир қатор музокаралар олиб борганмиз. Менинг фикримча, Ўзбекистон Осиёда катта салоҳиятга эга. 2022 йилда Ўзбекистон Жанубий Корея билан биргаликда Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман. Биз биргаликда қитъа футболи ривожига ҳисса қўша оламиз.

Ўзбекистонда футбол жадаллик билан ривожланмоқда. Нафақат футболда, балки ҳакамлик борасида ҳам. Бунга мисол тариқасида Равшан Эрматовнинг халқаро ареналардаги муваффақиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг бир биридан ўрганадиган жиҳатлари талайгина.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев футболдаги коррупцияга қарши курашга жиддий эътибор бермоқда. Мен буни ижобий баҳолайман. Футболи ривожланган мамлакатларда ҳам келишилган ўйинлар учраб турибди. Мазкур жиддий масала ҳал қилинмаса, футбол инқирозга юз тутиши тайин.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар менда катта таассурот қолдирмоқда. Умид Аҳмаджонов раҳбарлик қилган пайтда Ўзбекистон паралимпиячилари Риода 31та медаль, жумладан, 8та олтин медални қўлга киритган эди. Бу ажойиб натижани эътироф қилиш зарур. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган футболчилари Хитойда Осиё чемпиони бўлганини шахсан гувоҳи бўлганман. Бу футболчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати самарасидир. Олиб борилаётган тўғри сиёсатсиз бу муваффақиятларга эришиб бўлмас эди, деб ҳисоблайман”, - дейди Чунг Монг Гю.


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика