Жанни Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Улар келишга мажбур, спорт сиёсатдан ташқарида бўлиши керак"

Aslanov Jasurbek
16 апр 2026, 00:56
ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эрон миллий терма жамоаси шубҳасиз мусобақага келади. Албатта, биз ўша вақтга келиб вазият тинч бўлишига умид қиламиз. Бу катта ёрдам берган бўларди.

Бироқ Эрон албатта келиши керак. Улар ўз халқини ифода этишлари лозим. Улар саралашдан ўтишди ва футболчилар ўйнашни хоҳлашади. Мен уларни икки ҳафта олдин кўргандим.

Аслида уларда анча яхши жамоа шаклланган. Улар шунчаки келишга мажбур. Спорт сиёсатдан ташқарида бўлиши керак", — деди Инфантино CNBC конференциясида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақаси шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Эрон миллий терма жамоаси Осиё қитъасидан мундиал йўлланмасини қўлга киритган жамоалардан бири ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Voetbal International