UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  2

Жан Пьеро Гасперининг навбатдаги "қурбони". "Аталанта" етакчилари клубни тарк этмоқда Янгиликлар

Жан Пьеро Гасперининг навбатдаги "қурбони". "Аталанта" етакчилари клубни тарк этмоқда

Мураббий можароларни хуш кўради чоғи.

Ҳозирги вақтга келиб, Жан Пьеро Гасперинининг "Аталанта"даги лойиҳаси ўзини оқламагандек. Қаторасига 3 йил жамоани ТОП-3да ушлаб турган етакчилар секин-аста жамоани тарк этмоқда. Қишдаги навбатдаги "қурбон" Руслан Малиновский бўлди.


Украиналикни "Марсель" олиб кетди

Италиялик мураббий 29 ёшли ярим ҳимоячини ўз жамоасида кўрмаётгани ҳақидаги гаплар ёздан бери қулоққа чалинарди. Ўшанда футболчига "Вест Хэм", "Тоттенхэм" ва "Рома" қизиқиш билдирган. Кейинроқ "Марсель" варианти чиқди — қишга келиб эса французлар асосий номзодга айланишди.

Мавсумлар оралиғида "бергамасклар" бу трансфердан 30-35 миллион евро ишлаб олишни хоҳлаган бўлса, "Марсель" билан олди-бердида 13 миллион ҳақида гап кетарди. Натижада, "Марсель" тажрибали футболчининг ижарасини келишди ва келишувда сотиб олиш мажбурияти ҳам кўрсатилган.

Назаримизда, Гасперини Русланнинг кетишидан умуман ранжимаган – сўзларидан, мураббий ортиқ Русланни жамоасида кўришни истамаган:

У жамоанинг муҳим аъзоси эди, бу мавсум кўплаб учрашувларда майдонга тушди, лекин унинг ўрнини Адемола Лукман эгаллади.

Малиновский чиндан италиялик менежер учун ўта зарур ўйинчи бўлмай қолди. "Аталанта"даги дастлабки икки мавсумда 29 ёшли хавбек 8 тадан гол урди ва аввал 4 та, кейин 12 та ассист қайд этди. Бироқ кейин микрожароҳатлар ва коронавирус туфайли ўйинида пасайиш кузатилди – бу мавсум Гасперини Малиновкийга ўтган йили Алексей Миранчукда бўлгани каби анча кам вақт ажрата бошлади.


Етакчилар "Аталанта"ни тарк этмоқда

Малиновский – Гасперини учун муҳим бўлган ва жамоани тарк этган биринчи футболчи эмас. Италия клубини биринчилардан бўлиб Йосип Иличич тарк этди. Чамаси ярим ҳимоячи руҳий босимга дош беролмади. У уч мавсум давомида "Аталанта" тўпурарлари ТОП-3дан жой олди.

Қийинчиликлар 2020 йилда бошланди – пандемия ва оилавий муаммолар сабабли Йосип депрессияга тушиб қолади. Клуб футболчи ўзига келиб олиши учун вақт берди ва охиригача уни қўллаб-қувватлади – 2022 йилдаги жиддий жароҳатдан кейин ҳам. Ўшанда Жан Пьеро қуйидагича фикр билдирганди:

Бундай вазиятлар бўйича бир нима дейишим мушкул, чунки у ўта шахсий масала. Ҳозир нима дейишим мумкин, биз доимо унинг ёнида бўламиз ва қўллаб-қувватлаймиз, чунки ҳаётда футбол ҳамда касбданда муҳимроқ нарсалар мавжуд.

Биз Иличични узоқ йиллардан буён биламиз, биргаликда кўплаб қувончли онларни бошдан ўтказдик. У ажойиб, позитив инсон, аммо инсоннинг ички дунёси худди чангалзорга ўхшайди. Биз майли, ҳаттоки рухшунослар ҳам баъзида ҳолатни тушиниб олишга қийналишади. Ҳозир менинг ягона умидим, у яна майдонга қайтади ва ўйиндан завқ ола олади.

Ёзда "Аталанта" боссларининг тоқати тоқ бўлди – шартнома бекор қилинди, Иличич эса она юртига қайтиб кетди.

Ундан олдин "бергамоликлар" сафини Робин Госенс ва Алехандро Гомес тарк этганди. Папу ўшанда жамоа сардори эди – лекин шунда ҳам "Севилья"га кетишга мажбур бўлди. 2016/17 ва 2019/20-йилги мавсумларда аргентиналик самарали ҳаракатлар бўйича етакчилар қаторида эди.


Гасперини можароларни ёқтиради

Муҳими охирги футболчининг кетишида "Аталанта" устози жиддий роль ўйнаган. Алехандро Гомеснинг кетиши мураббий билан тактика борасидаги тортишувдан бошланган. ЕЧЛда "Мидтьюлланд"га қарши учрашувда Гасперини аргентиналикка марказдан чап қанотга "юришлар" уюштиришни талаб қилган, бироқ футболчи рад этган. Баҳс тугагач (1:1), ОАВдаги маълумотларга қараганда, кийишиниш хонасидаги тортишув муштлашувга айланиб кетишгача борган. Иличич жамоадоши Алехандрони қўллайди - натижада, уларнинг ҳар иккиси "Удинезе"га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди. Бир ой ўтиб, 2021 йил январида аргентиналик "Севилья"га йўл олди.

Германиялик Госенс учун "Аталанта"даги биринчи мавсумлар анча қийин ўтди – Италияда танқидлар ёмғирини ёдиришарди, Робин Гасперинини тушунмас, ёнида эса яқинларидан ҳеч ким йўқ эди. Бундай вазиятда мураббийнинг ноодатий кўрсатмалари ҳимоячини "синдириб" қўйиши ҳеч гап эмасди – Робиннинг ўзи улар ҳақида автобиографиясида шундай деган:

Машғулотларда Гасперини ўзимни жамоанинг энг ёмон футболчиси деб ҳис қилишга мажбур қиларди. Ҳар бир хатодан кейин у ҳуштак чалиб, уришаверарди. Ўша оғир даврларда "Женоа"га қарши ўйин тўғри келди. Мен, доимгидек, захира ўриндиғида ўтирардим ва майдонга тушишга умид ҳам қилмасдим. Биз мағлуб бўлаётгандик, Гасперини кир бўлган ботинкасини — билиб ёки билмай — менинг майкамга артиб ташлади. Ўша лаҳзада, ер ёрилиб унинг тагига кириб кетай дедим.

Охир-оқибат германиялик футболчи фаолиятининг бу босқичидан ҳам ўтди ва клуб етакчиларидан бирига айлана олди. Ўтган қиш уни "Интер" ижарага олди, аксарият мутахассис ва мухлислар клуб Госенс билан хайрлашишига ҳам жанжал сабаб бўлган деб ҳисоблайди.

Иличич вазиятида эса асосий роль футболчининг узоқ вақт депрессия ҳолатида қолиб кетиши бўлди – 2022 йил у "Аталанта" сафида 2 тагина учрашувда майдонга тушди. ЕЧЛ-2020/21 1/8 финалида бир эпизод юз беради – Гасперини "Реал"га қарши баҳсда захирадан тушган словенияликни қайтиб алиштиради. Йосип 30 дақиқани майдонда ўтказади. Баъзи журналистлар мураббий ярим ҳимоячига бу вақтда нималар деб улгурганидан иқтибос келтиришди:

Нолишни бас қилиб, майдонда нимадир қилгин. Фойдали ишга киришсангчи.

Гасперинининг Гомес билан, Иличич ҳам иштирок этган, тортишувини ёдга оларкансиз, бир фикр келади – ҳамма ҳам Жан Пьеронинг жанжалларга бўлган иштиёқи ва меҳрига чидай олмайди. Ҳозирги "Аталанта" ўтган йилгисидан яхшироқ ҳолатда эмасдек – ўшанда клуб А Серияда 8-ўринни эгаллаган. Ҳозир "Аталанта" 7-поғонада кетмоқда. Ижара муддати якунланиб қайтгач, Алексей Миранчук – одатий етакчиларсиз қолган ва бош мураббийидан чарчаган буткул бошқа жамоани кўриши мумкин.


Soccer.ru сайтидан Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика