UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  179 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  72 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин” Янгиликлар

Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди, гол урдик ва ғалабага эришдик. Бироқ, хатолар ҳам учраб турибди. Ҳимоя борасида камчиликларимиз кўп. Ёш футболчиларга ҳам имконият бераяпмиз. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўз майдонимизга тезроқ қайтишимизга умид қиламан. Йигитларга ғалаба учун охиригача курашганликлари туфайли раҳмат айтаман.

- Охирги 3 та ўйинда жамоа 5 очко жамғарди. Бугунги учрашув сиз учун охирги имконият эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Раҳбарият бизга вазифа қўйгани рост. Зиммамиздаги вазифани бажармасак, биз учун исталган ўйин охиргиси бўлиши мумкин. Биз албатта ғалабали натижалар учун ҳаракат қилаяпмиз.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ҳаракатларидан қанчалик қониқдингиз?

- Ёш футболчилардан кўп фойдаланаяпмиз. Улар 100 фоиз ишончни оқлади дея олмайман, лекин ҳаракат қилишаяпти. Уларнинг ҳаракатларидан қониқдим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика