UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  5 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  4 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  2 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  11

Жамшид Саидов: "Ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди, лекин биз 10 дақиқа ўйнадик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди, лекин биз 10 дақиқа ўйнадик"

Coca Cola Суперлига 13-туридан ўрин олган "Бухоро" - АГМК урашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчи ўринда футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун ҳақиқий ҳарактер кўрсата олишди. Афсуски, охирги дақиқаларда гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқардик. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришда давом этамиз.

Биз бугун ҳимояда ўйнадик, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ.

Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Шу боис янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз. Умид қиламанки тез орада муаммолар бартараф этилади.

Стадионимиз тайёр эмаслиги сабаб иккинчи даврада "Пахтакор" билан Тошкентда ўйнашимиз мумкин. Бизга фарқи йўқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам нейтрал майдонда ўйнаймиз.

Ҳимоячи тушганидан кейин ҳеч қандай саросима бўлмади. Ҳакамларни ишини баҳолайдиган инсонлар бор. Пенальти бор йўқлиги ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди, биз эса 10 дақиқа ўйнадик. Ҳимоячилар, қолган чизиқ вакиллари ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилишди. Саросима бўлмади деб ўйлайман", - дейди Жамшид Саидов.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика