Жамшид Саидов: "Дерби доим қийин ўтади"
28 ноя 2019 11:19
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Дерби доим қийин ўтади"
"Дерби-ўз номи билан дерби. Дербидаги ўйинлар қийин кечади. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин бугун мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Рақиб ҳам ўз ўйинини намойиш этиш учун ташриф буюрганди. Футбол 90 дақиқадан иборат бўлади, йигитларимиз ирода намойиш этиб мағлубиятдан қутулиб қолди. Мухлисларга совуқда бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, футболчиларга ирода намойиш этишгани учун раҳмат айтмоқчиман.
Ўйин натижасидан қониқдингизми?
Умуман олганда қониқдим. Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин якунда дуранг натижасини қайд этдик.
Бош мураббий қани?
Александр Хомяков кеча лицензиясини янгилаш учун Киевга ўқишга кетди.
Бош мураббийнинг йўқлиги билиндими?
Албатта, билинди. Лекин футболчилар профессионал, ўз ишларини қилиши шарт.
Рақибдан қандай ўйин кутган эдингиз?
Юқорида айтиб ўтдим, дерби- бу дерби. Бундай ўйинларда ўйнаш доим қийин. Биринчи даврада ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнаган эдик. Улар ҳам бугун яхши ўйин намойиш этишди. Биз ҳам мухлислар олдида ўзимизни оқламоқчи эдик.
Маматказин сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказди. Бу Сизни кўрсатмангиз эдими?
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Ильдар сўнгги 25 минутда олдинга чиқишни хоҳлади. Вазиятни ўзгартиришга иштиёқи юқори эди. Шу боис олдинга ўтишига рухсат бердим.
Негадир йигитларда иштиёқ йўқдек ўйнашмоқда?
Биласизми, буларни барчаси маблағга боғлиқ. Ҳозир молиявий қийинчиликни бошдан ўтказяпмиз. Улар ҳам сўнгги турни ғалаба қозониб, ўз уйига пул олиб кетишмоқчи.
"Қизилқум" га қарши ўйинда жамоа ғалаба қозонадими?
Мен ҳам оддий одамман, олдиндан ўйин натижасини айтиб бера олмайман. Лекин максиман натижани қўлга киритишга ва таътилга юқори кайфиятда чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар