UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Жамшид Саидов: "Бухоро"да ҳозир тенг кучли иккита таркиб бор" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Бухоро"да ҳозир тенг кучли иккита таркиб бор"

"Бухоро" - "Андижон" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Хатоларга йўл қўйдик, бунга қадар олий лигада гол ўтказмагандик. Бугун эса 2та гол ўтказдик. Бироқ рақибдан кўпроқ гол урдик. Очиқ ва чиройли ўйин бўлди. Бунча кўп мухлислар олдида мағлуб бўлиш ва ёмон ўйинга ҳаққимиз йўқ эди. Жамоа ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилмоқда", - дейди Жамшид Саидов.

"Ўтказилган голларда ҳимоячиларимиз хато қилишди, шу боис уларни кўриб чиқамиз кейинги ўйинларда бунда бўлмаслигига уринамиз. Бугун Сардор Қобулжонов илк бор қайдномага киритилди. Сардор Раҳмонов ҳам жароҳатидан қутулди ва ёшлар лигасида майдонга тушди. Ҳозир Бобур Омоновда жароҳат бор. Бизни 24 апрель куни "Насаф"га қарши жиддий ўйин кутиб турибди".

"Андижон" бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Биз рақиб сафида Йовановичнинг ҳаракатларини кузатдик. У иккинчи қаватдаги 90 фоиз курашларни ютди. Ҳимоячиларимизга кўп ташвиш туғдирди".

"Камолиддин Мурзоев марказий ҳужумчи. У гол урмаяпти дегани бу ёмон ўйнаяпти дегани эмас. Мурзоев майдонда катта кўламдаги ишни бажармоқда, шерикларини қулай вазиятларга чиқармоқда. Ҳа ҳозирча гол урмаяпти. Аммо ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман".

"Шавкат Саломов жамоамиз сардори, етакчимиз. У ўз уйида, мухлислари қаршисида ўйнашмоқда. Ҳозир бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Қўқондаги баҳсга қаранг Пардаев ва Неъматов асосий таркибда тушганди. Бугун эса бошқалар. Олий лига ҳам узоқ давом этади. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш", - дейди Саидов.

"Бухоро" матбуот хизмати
 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика