Жамшид Искандеров МТЖ йиғинида иштирок эта олмаслиги маълум бўлди
06 окт 2020 19:23
Янгиликлар
Жамшид Искандеров МТЖ йиғинида иштирок эта олмаслиги маълум бўлди
Жанубий Корея К-лигасининг "Сеонгнам" клуби сафида тўп сураётган Жамшид Искандеров МТЖ йиғинига кела олмайдиган бўлди.
Пандемия пайтида ФИФАнинг тегишли регламентига мувофиқ миллий терма жамоага чақирув олган футболчи ўз клубига қайтиб келган пайтда 5 кундан ортиқ бўлмаган карантинга олиниши мумкин. Акс ҳолда клуб ўз футболчисини миллий терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбормаслик ҳуқуқига эга ҳисобланади.
"Сеонгнам" клуби Жамшид Искандеров Жанубий Кореяга қайтганда 5 кундан кўп муддатга изоляцияга олиниши, шунингдек, Жанубий Корея чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувларида жамоа таркиби кучсизланиб қолмаслиги учун футболчини МТЖнинг октябрь ойидаги йиғинига юбора олмаслигини маълум қилди.
Фикрлар