UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Жамшид Искандеров: "Мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман" Янгиликлар

Жамшид Искандеров: "Мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман"

"Андижон" билан биринчи тур ўйини арафасида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бошланажак мавсум ва учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман. Чемпионлик ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар сони ошиб, чемпионатда интрига кучайишига умид қиламан. Бундан барчага фойда. Футболимиз ва жамоаларимиз савияси ҳам ошади, - таъкидлади Искандеров янги мавсум ҳақида.

"Андижон" билан душанба куни ўтадиган беллашув ҳақида тўхталар экан, Жамшид баҳсда осонлик билан ғалаба қозонилмаслигини айтиб ўтди.

- Ҳар доим мавсумдаги биринчи учрашув оғир ўтади. Чунки рақиб жамоанинг ўйин услуби ва янги футболчилари қандай ўйнашини айтиш мушкул. Янги мураббий келгач, тактика ва ўйинчиларда ўзгариш бўлади. Шу сабабли рақибни тўлиқ ўрганиб чиқишнинг иложи йўқ. Албатта, бу жамоага хос баъзи жиҳатларни биламиз. Ўйинини ўрганишга интилдик. Улар энди жамоани шундай ўйинларга руҳан яхши тайёрлай оладиган мураббийга эга. Ҳимояда жуда жипс ҳаракат қилишлари мумкин. Шунинг учун учрашув осон ўтади деб ўйламайман, - дейди Жамшид Искандеров.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика