Жампьеро Вентура иштирокидаги матбуот анжумани
19 июл 2016 23:06
Янгиликлар
Жампьеро Вентура иштирокидаги матбуот анжумани
- Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаётганимдан ва "скуадра адзурра"ни бошқарувида бўлиб турганимдан фахрланаман.
Антонио Контега менга ажойиб жамоани қолдириб кетгани учун миннатдорчилик билдираман. Мени олдимда кўп вақт йўқ. Шу боис жангга тайёр ва яхшигина "қуролланган" жамоани қабул қилиб олиш менга қўшимча устунлик беради. Бу жиҳат албатта фойдага ишлаши керак.
Европа чемпионати жамоа манфаати ва олий мақсад йўлида бирлашиш катта муваффақиятларнинг "калити" бўлиб хизмат қилади.
Ҳар қандай ўйин услубидан тўғри фойдаланилса, бу албатта ўз мевасини беради. Қачонки сен бир ишни тўғри бажармасанг, унда ҳеч қанақасига зафар қуча олмайсан.
Керакли натижага эришмоқчи бўлсанг, унда индивидуаль маҳоратга эмас, жамоавий ўйинга ишонмоқ лозим. Барча бир йўлда бирлашиб ҳаракатланмоғи зарур бўлади.
Конте танлаган услуб натижа кўрсатиш учун жуда муҳим эди. Биз энди буни янада яхшилаш устида бош қотирамиз.
Менинг ўйин схемам? Футболда бир хиллик бўлмайди. Бу спорт турида ранг-баранглик муҳим. Италия терма жамоасида ҳозирги кунда бир қатор вингер футболчилар мавжуд.
Дастлабки мақсад ва вазифа бу Россияда бўладиган мундиалда қатнашиш. Бунинг учун эса ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш лозим.
Аста-секинлик билан ўсиб боришимиз учун бироз сабр керак бўлади.
Барцальи? Мен ҳали ушбу футболчи билан гаплашганим йўқ. Шуниси аниқки, Андреа терма жамоа учун мос тушадиган ҳимоячи. Лекин 33-34 ёшли футболчи яқин 1-2 йилда фойда бериши мумкин, аммо келажак учун эмас.
Айни пайтда Италияда келажаги порлоқ ёшлар бор. Масалан Романьоли.
Балотелли? Марио билан ҳам бошқа футболчилар билан қандай муносабат қилсак шундай бўлиб қолаверади. Аввало Балотелли ўйнаши керак ва профессионал бўлмоғи даркор.
Мен буёғига фақат Европа чемпионатида қатнашган футболчиларга эмас, бошқа бир қатор номзодларга ҳам эътибор қаратаман. Маркизио, Вератти, Перин ва Доннарумма сингари футболчилар ҳам терма учун муҳим саналишади.
Фикрлар