Жамолиддин Убайдуллоев: "Орол" билан баҳс қизиқарли бўлиши аниқ"
14 май 2018 14:33
Янгиликлар
Жамолиддин Убайдуллоев: "Орол" билан баҳс қизиқарли бўлиши аниқ"
ПРО-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - "Орол" учрашувидан олдин мезбонлар ярим ҳимоячиси Жамолиддин Убайдуллоев ўз фикрларини билдирди.
"Ўтган турларда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб, муҳлисларимизни қувонтирди. Ўзимиз ҳам руҳий холатимизни ва турнир жадвалдаги жойимизни сақлаб қолдик. Бугун "Орол" билан ўйнаймиз. Шубҳасиз бизни яна бир қизиқарли баҳс кутиб турибди.
Ўйлайманки бугун жамоамиз билан яна бир бор ижобий натижа қайд этамиз. Бунга имкониятимиз ҳамда кучимиз етарли. Муҳлисларимизни стадионда кутиб қоламиз ва уларни ҳам бугунги баҳсга келишларига ишонамиз", - дейди Жамолиддин Убайдуллоев.
Дилшод Сафаров ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар