

"Ўтган турларда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб, муҳлисларимизни қувонтирди. Ўзимиз ҳам руҳий холатимизни ва турнир жадвалдаги жойимизни сақлаб қолдик. Бугун "Орол" билан ўйнаймиз. Шубҳасиз бизни яна бир қизиқарли баҳс кутиб турибди.
Ўйлайманки бугун жамоамиз билан яна бир бор ижобий натижа қайд этамиз. Бунга имкониятимиз ҳамда кучимиз етарли. Муҳлисларимизни стадионда кутиб қоламиз ва уларни ҳам бугунги баҳсга келишларига ишонамиз", - дейди Жамолиддин Убайдуллоев.
Дилшод Сафаров ёзиб олди




