UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан: "Натижа учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан: "Натижа учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчиси Шерзод Абдулбориев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Авваламбор ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз". 

Футболчиларга мотивация бериш ҳақида:

Биз ушбу турнирга жуда катта мотивация билан келганмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори. Ўйиндан ўйинга жамоа ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, эртага иштиёққа тўлиб майдонга тушамиз. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга.

Гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари:

Гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди, энди эса бор эʻтиборимизни эртанги баҳсга қаратганмиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинга бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Масʻулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз. 

Шерзод Абдулбориев: "Эртага муҳим учрашувда майдонга тушамиз. Ўзимизга бўлган ишонч билан ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Бу борада тайёргарлик ҳам олиб боряпмиз. Рақибимизни ўрганишда давом этяпмиз".

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика