UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  3 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

Жамол Белмади: "Олдимизда Тошкентдан ғалаба билан қайтиш вазифаси турибди" Янгиликлар

Жамол Белмади: "Олдимизда Тошкентдан ғалаба билан қайтиш вазифаси турибди"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" ўртасидаги ўйиндан олдин матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жамол Белмади иштирок этди.

"Олдимизда Тошкентдан ғалаба билан қайтиш вазифаси турибди. Бир ҳафта олдин "Локомотив" билан ўйнагандик. Рақиб кучли ва шаклланганлиги маълум. Ҳар бир ўйинда максимал натижага эришишни истаймиз, - дейди Жамол Белмади.

"Локомотив"га қарши олдинги ўйин осон ўтди дея олмайман. Эртага ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Аммо рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда эртага биз ғалаба қозонишни истаймиз", - дейди Абдуллоҳ Абдулсалом.

- Биз чемпионликка эришгач футболчиларим эркинликка берилишмади. Аксинча ушбу ғалаба бизга эртанги баҳсга ёрдам бериши мумкин. Таркибда барчанинг кайфияти яхши. Тошкентга барча етакчилар билан келдик, ҳамма эртанги баҳсга тайёр.

Қатарда чемпион бўлдик, энди навбат ОЧЛга. "Локомотив"дан алоҳида бир футболчини кўрсата олмайман, рақиб жамоавий шаклланган.

Ўтган ўйинда "Локомотив" билан биринчи таймда яхши ўйнадик, иккинчи таймда эса иккита гол ўтказдик. Мен иккинчи таймда биз ёмон ўйнадик демайман, рақиб кучли ўйнади дейман. Биз олдинги баҳсдан олдин "Ал Садд" билан муҳим ўйинни ўтказгандик, - дейди Белмади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика