

Манбага кора, Гонсало Игуаин ўнг оёқ сон мушакларини шикастлаб олган. Ташхислар эса унинг жароҳати жиддий эмаслигини кўрсатди. Тикланиш жараёни қанча муддат бўлиши ҳақда эса аниқ маълумот берилмаган.
Туринликлар 13 июнь куни Италия Кубоги жавоб ўйини доирасида уйда “Милан”ни қабул қилишади. А Серия доирасидаги навбатдаги баҳс эса 22 июнда сафарда “Болонья”га қарши бўлиб ўтади.



