UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  3 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  7 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  152 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди Янгиликлар

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди

Янги мавсум олдидан Суперлига клублари таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

24 январдан "Олимпик" жамоаси Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичи ҳисобланади.

Тимур Кападзе жамоаси таркибига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида, иккинчи қисмини эса Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказган Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Олимпик"да ўтказади. У ижара асосида Кападзе жамоасига ўтди. Унинг трансфер ҳуқуқи "темирйўлчилар"га тегишли.


Бундан ташқари, ўтган мавсум "Ордабаси" билан Қозоғистон Премьер лигасида бешинчи ўрин ва мамлакат кубогида ғолибликни қўлга киритган Одил Абдумажидов ҳам ижара асосида "Олимпик"да ўйнайди. 21 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи "Металлург" клубига тегишли. У "Ордабаси"да ҳам ижарага ўйнаганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдумажидов ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 23та учрашувда майдонга тушган ва 2та гол уриб, 3та голли пас берган. Кубокда эса 6та беллашувда ўйнаган.

Жасур ҳам, Одил ҳам "Олимпик" билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Одил Абдумажидов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика