Жалолиддин Машарипов: "Қирғизистон Эронга қарши учрашувда дуранг қайд этиши учун яхши имкониятга эга эди"

Абдулвосит Бектемиров
9 сен 2024, 21:35
Теҳроннинг "Истиқлол" ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Қирғизистонга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"КХДРга қарши бизда бироз ҳаяжон кузатилди ва шу сабабли ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта олмадик. Буёғига ўйинимизни яхшилаб борамиз. Эрон - Қирғизистон учрашувини томоша қилдим. Қирғизистон анча сифатли ўйини билан мени ҳайрон қолдирди. Эрон терма жамоаси футболчилари билан гаплашганимда, улар майдон ҳолати яхши бўлмаганини айтишди. Қирғизистон ўша учрашувда дуранг қайд этиши мумкин эди" - дея фикр билдирди Жалолиддин Машарипов


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учинчи саралаш доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон баҳси эртага соат 19:00да старт олади.




Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›