UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4

Жалолиддин Машарипов: "Олдимда аниқ таклиф йўқ" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Олдимда аниқ таклиф йўқ"

Туркия матбуоти хабарларига кўра, "Пахтакор" футболчиси Жалолиддин Машариповнинг "Трабзонспор"га трансфер ишлари давом эттирилмоқда.

Айни дамда Европа чемпионлар лигасида ўйнашга тайёргарлик кўраётган клубнинг олдидаги мақсадлари юқори, деб ёзади "61saat.com". Шота Арвеладзе жамоасининг асосий таянчи бўлиб турган 26 ёшли футболчимиз "Трабзонспор"да ёши ўтиб бораётган Нвакаеменинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

"Европада ўйнашни истайман, бироқ..."

Машариповнинг ўйин услуби Нвакаеменикига ўхшаб кетади: "Шота Арвеладзе бу ерда қандай фаолият олиб борганини яхши биламан, у ҳам борини берган. Бироқ менга ҳали ҳам аниқ таклиф билан чиқишмади. Фақатгина миш-мишларни эшитяпман, аммо клубдагилар трансфер ҳақида ҳеч нима дейишмади. Европага кетишни истайман. Лекин бунинг учун қайсидир клуб менга таклиф билан чиқиши керак".

Эренга вақт керак

"Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гозтепе" клубларидаги фаолиятидан кейин Эрен Тошкентга йўл олди. У ҳақида Машарипов шундай дейди: "Эреннинг фаолияти ажойиб! У таркибимизга шу йилда келди. Бизнинг маданиятимиз ва клубимизга мослашиш учун кўп вақт талаб қилинади. Унинг ўйин сифати ҳар томонлама чиройли".

Шота Арвеладзенинг ўйин услуби ҳақида

Сўнгги йилларда "Пахтакор"даги катта ўсишда Шота Арвеладзенинг хизматлари юқори: "Ундан жуда ҳам миннатдорман. У ўз футболчиларига ишонч билдиради ва бирор футболчисини ташлаб қўймайди. Унга биз ҳам қаттиқ ишонамиз ва шу сабабли ғалабаларда ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. У мураббий, у доим биз учун қайғуради".

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика