

Шу туфайли ўтган мавсумни "Шабаб ал Аҳли" (БАА)да ўтказган "Ан Насср" (Саудия Арабистони) футболчиси Жалолиддин Машарипов ёзги таътилдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳамюртимиз айни пайтда Мальдив оролларида ҳордиқ чиқаряпти. У ўзининг инстаграмдаги саҳифасида қуйидаги суратни эълон қилди:

Маълумот учун, "Шабаб ал Аҳли" хоразмлик вингерни 30 июнга қадар ижарага олган эди. Ижара шартномаси узайтирилмаса, Жалолиддин келаси ҳафта "Ан Насср" сафига қайтади.



