UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  17 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  7 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  28 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Жалолиддин Машарипов: «Эрон билан алоҳида хисоб-китобимиз ҳам бор» Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: «Эрон билан алоҳида хисоб-китобимиз ҳам бор»

«Пахтакор» ниҳоят, қаттиқ уйқудан уйғонгандек. Мана, амалдаги чемпион ғолиблик учун курашаётган «Бунёдкор» ва «Локомотив»ни бирин-кетин мағлубиятга учратди.

«Шерлар»нинг охирги ўйинларида айниқса, истеъдодли ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ярқ этиб кўзга ташланди. У «Бунёдкор»га 1та, «Локомотив»га эса 2та гол «улашди». Хоразм футболи вакили хусусан, «темирйўлчилар»га қарши учрашувда катта ҳажмда иш бажарди. Бежизга Самвел Бабаян уни миллий жамоа йиғинига таклиф қилмади.  Биз айнан «Тошкент дербиси»дан сўнг Жалолиддинни суҳбатга тортдик.

- Жалолиддин, «Пахтакор» кучли жамоаларга қарши қандай ўйнаш кераклигини амалда кўрсатди. Ўйин ҳақидаги умумий фикрларингиз...


- Мана, дерби мақомидаги учрашувларда чемпионлик учун курашаётган жамоаларни мағлубиятга учратдик. Бу кутилмаган ғалабалар эмас. «Пахтакор» ҳамон кучли. Фақат, жорий мавсум айрим ўйинларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз жамоамизга умуман ярашмаслиги рост. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. «Бунёдкор» ва «Локомотив»га қарши ўйинлар олдидан мухлисларимизга «Пахтакор» ҳали борлиги ва ҳамон кучли эканлигини исботлашга келишиб олгандик. Бу вазифани уддаладик.

- Ушбу ғалабаларнинг асосий омили нима - кучли иштиёқми ёки мураббийлар томонидан танланган тўғри тактика?


- Иккиси ҳам. Ҳар бир футболчи майдонга катта иштиёқ билан тушди. Қолаверса, мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажардик.

- «Локомотив»ни ўрганиш жараёнида мураббийлар кўпроқ нимага эътибор қаратишганди?


- Рақибнинг тўпни ушлаб туриб, ўйинни назорат қилишига имкон бермаслик зарурлигини уқтиришди. Шунинг баробарида қарши ҳужумларда фаол бўлишимизни тайинлашди. Амалда худди шундай қилдик.

- Эътиборлиси, сиз ўйинда «дубл»­га эришдингиз. Демак, алоҳида тайёргарлик кўргансиз, шундайми?


- Ҳа, ўйинга шахсан ўзим  махсус шайлангандим. Зеро, учрашувни кўпчилик томоша қилиши тайин эди. Яширмайман, терма жамоага номзод эканлигимни исботлашни дилимга тугиб қўйгандим. Шукрки, буни уддаладим. Муҳими, голларим билан ғалабага ҳисса қўшдим.

- Охирги 4та ўйинда 4та гол уриб, 3та самарали «пас» бердингиз. Шахсий статистикангиз билан қизиқасизми?


- Албатта. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўзгаришларни ҳисобга олиб қўяман.

- «Пахтакор»нинг нотекис иштирокини қандай изоҳлайсиз? Чемпионга нима етишмаяпти?


- Бизга нимадир бўлди. Очиғи, ҳайронман. Бир қарашда, ҳаммаси жойида. Нолийдиган жиҳат йўқ. Маошлар ҳам вақтида бериляпти. Ўзи ҳаттоки, гранд клублар ҳам баъзан шундай омадсизлик даврга тушадилар. Нима дердим, бу «Пахтакор» қисматида ҳам бор экан.

- Сизнингча, жорий мавсум якунида чемпионлик кимга насиб этаркин?


- Башорат қилмайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, сўнгги учрашувларда кўрсатган ўйинимизни олдинроқ бошлаганимизда, ҳозир биз ҳам чемпионлик учун курашаётган бўлардик.

- Жалолиддин, аввалги мавсумга таққослаганда, чемпионатда ижобий ўзгариш сезиляптими? Сизга айнан қайси ҳолат маъқул тушяпти?


- Ўзгариш бор. Мана, ўйинларда шиддат анча ошди, клублар дуч келган рақибга жиддий рақобат кўрсатишмоқда. Айниқса, турнир жадвали қуйи қисмида кескин кураш кетяпти. Сўнгги турлар бундан-да қизғин кечса керак.

- «Локо» билан ўйиндан кейиноқ миллий жамоадан чақирув олдингиз. Бундан кўпчилик хурсанд.


- Энг катта орзум ҳам миллий жамоада ўйнаш. Энди мураббийлар ишончини оқлаш учун астойдил тер тўкаман. Тўғри, бошида киришиб кетиш бироз қийин бўлади. Машғулотларда ҳаяжон сезиляпти, барибир. Лекин имкон беришса, албатта, ўзимни кўрсатаман.

- Демак, рақобатга тайёрсиз.


- Албатта. Менга озгина ишонч билдиришса, бас.

- Олдинда терма жамоамизни 2та муҳим ўйин кутиб турибди. Улардан шахсан сиз нима кутяпсиз?


- Фақат ғалаба. Бошқаси ҳеч биримизни қониқтирмайди.

- Хўш, Эрон термасини ниманинг эвазига ютиш мумкин?


- Форслар билан алоҳида хисоб-китобимиз ҳам бор. Бундан 4 йил аввалги саралашнинг илк ўйинида айнан уларга ютқазгандик. Эҳ, қандай аламли мағлубият. Япониялик ҳакамлар Одил Аҳмедовнинг тоза голини инобатга олишмаганди. Агар майдонда катта иштиёқ билан тўп сурсак, бу сафар форсларни ортга қуруқ қайтаришимиз мумкин. Мухлислар бизни биринчи ўйинда бўлгани каби қўллаб-қувватлаб туришса, бас.

- Шанба куни юртимизда ўқитувчи ва мураббийлар байрами нишонланди. Устозларингизга тилакларингиз...


- Барча устозларимни бирма-бир табриклаб чиқишга улгурдим. Айниқса,  миллионлар ўйинининг илк сабоқларини ўргатган Олимбой ака Давлетовдан миннатдорман. Ҳаммаларига яна бир карра раҳмат айтмоқчиман. Айнан уларнинг меҳнатлари ва сабоқлари эвазига бугунги даражага эришганимни сира унутмайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика