

"Бизни қийин учрашув кутиб турганини билгандик. "Бухоро" ўз мухлисларига таяниб янада кучли ўйнайди. Ишқибозларнинг олқиши уларни янада қўшимча куч билан ўйнашларига туртки бўлди. Биз буни жуда яхши билгандик. Мағлубиятга эса ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз асосий сабаб. Бу биринчи маротаба кузатилаётгани йўқ. Ҳар ўйинда 3-4та яққол вазиятни голга айлантира олмаяпмиз. Бугун ҳам айнан шу муаммони ҳал эта олмаганимиз қимматга тушди", - деди Жалолиддин Машарипов.




