Жалолиддин Машарипов бир қарорга келди

Narzulla Saydullayev
10 июл 2017, 19:47
"Пахтакор"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов биринчи даврани "Локомотив" сафида ижарада ўтказди.

 Олинган маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи "Локомотив"да қолишга қарор қилган ва иккинчи даврани ҳам "темирйўлчилар" сафида ўтказади. Шу тариқа йил охирига қадар Машарипов "Локомотив" таркибида ўйнайди.

Ярим ҳимоячи биринчи даврада олий лигада 13та ўйинда майдонга тушиб 5та гол уришга эришди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›