Жалилов ва Колосовский "Пахтакор"ни тарк этишди

Narzulla Saydullayev
29 апр 2017, 07:47
Мураббийлар штабидан четлатилган Григорий Колосовский фаолиятини "Пахтакор"да давом эттирмайдиган булди.
Авваллари мураббийликдан четлатилган мутахассислар клуб тизимида ишлашда давом этар эди. Клуб қошига янги раҳбарият келгач у ерда янги жамоа шакллана бошланди. Григорий Колосовскийдан ташқари Виктор Жалилов ҳам клуб билан расман хайрлашди.

Аввалги мавқеини тиклаб, яна халқ олдидаги ўз имиджини шакиллантиришни мақсад қилаётган "Пахтакор" тез кунларда ўзининг янги дастурини эълон қилган ҳолда, барчанинг эътиборини қозонмоқчи.

Айни пайтда клуб хориждан мураббий излаяпти. Унга қадар Жасур Абдураимов вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб боради.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›