UZ

Сўнгги янгиликлар

Жака: “Интернетдаги хейтерлар билан юзма-юз кўришмоқчиман” Янгиликлар

Жака: “Интернетдаги хейтерлар билан юзма-юз кўришмоқчиман”

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жака ижтимоий тармоқларда танқидий ва ҳақоратли изоҳлар ёзадиган фойдаланувчилар ҳақида фикр билдирди.

“Ҳар доим гап фақат ўзимда деб айтганман. Майдонга ўзим чиқаман, рафиқам, фарзандим ёки оиламдагилар эмас. Танқид қилишни истасангиз, шахс ёки футболчи сифатида мени танқид қилинг, бу сизнинг ҳуқуқингиз. Менинг ишимга алоқаси бўлмаган инсонларни эса бунга қўшманг. Агар бирон кишида стадион абонементи бўлса-ю, аммо у барибир ўз жамоаси футболчилари ҳақида шундай гапирса, у мухлис ҳисобланмайди.

Ҳақиқатан ҳам шу каби хейтерлар билан юзма-юз учрашишни ва нега бундай ёзишларини сўрашни истардим. Футболчиларнинг оилалари ҳақида ёмон фикр ёзаётган ёки яқинларини ҳақоратлаётган одамлар футболни ўлдиради назаримда”, дейди Жака.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика