UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 14:39Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  3 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  11 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19 08:09Месси Дембелени табриклади  7

"Жажжи шунқорчалар" машғулотлари давом этмоқда (ФОТО) Янгиликлар

"Жажжи шунқорчалар" машғулотлари давом этмоқда (ФОТО)

Аввал хабар берганимиздек Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида , “Қўқон-1912” клубига қарашли “Жажжи шунқорчалар” футболга ихтисослашган футбол гуруҳлари ташкил қилинган.

Айни кунларга келиб бу гуруҳлар ўз фаолиятларини изчил равишда давом эттиришмоқда. Биз 51-сонли мактабгача таълим муассасасига борганимизда кичкинтойларнинг машғулотлари устидан чиқиб қолдик.

Бу ерда мураббий Муроджон Султонов машғулотларни олиб бормоқда.

-Гуруҳларимизда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 24 нафар кичкинтойлар билан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Машғулотларни ҳафтасига 3 маҳалдан болажонларнинг ёшларига муносиб тарзда ўтказяпмиз. Машғулот ўтказиш учун зарур бўлган барча анжомлар , тўплар билан таъминланганмиз. Асосий мақсадимиз кичкинтойларни футбол алифбеси билан таништириш, уларда дастлабки кўникмаларни шакллантириш, соғлом авлолни тарбия қилишдан иборат. Болажонлар машғулотларда жуда катта қизиқиш ва иштиёқ билан иштирок этишмоқда. Улар билан ишлаш кишига бир олам завқ бағишлайди - дейди М Султонов. 

Биз машғулотлар жараёнини суратга тушириб, уларни сизлар билан баҳам кўришни лозим топдик. Зеро сиз ҳам беғубор болалигингизни бир эсланг.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика