Жаҳонгир Меҳмонов “Нефтчи” мухлисларини байрам билан қутлади

Narzulla Saydullayev
30 дек 2015, 13:44
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов фарғоналик ишқибозларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.

- Бутун Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлайман, хусусан “Нефтчи” жамоаси мухлисларига 2016-йил омадли ва файзли бўлишини тилайман. Ҳозирча бизга раҳбарият томонидан янги мавсум учун аниқ бир мақсад қўйилмади. Лекин биз “Нефтчи” вакиллари Олий лига-2016да мухлисларни хурсанд қилиш учун хар бир ўйинда зафар қучишга ҳаракат қиламиз. Клуб билан шартномам якунига етган. Айни пайтда янги шартнома борасида раҳбарият билан музокаралар бормоқда, - деди Жаҳонгир Меҳмонов.

Ҳожиакбар Жабборов. “Рухсор” ТРК.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›