UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  0 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  8 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0

Жаҳонгир Меҳмонов: "Футболчилар робот эмас" Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: "Футболчилар робот эмас"

Наманганнинг "Навҳабор" жамоаси суперлиганинг 3-турида ўз уйида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашув олдидан "Навбаҳор" жамоаси футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМКни мағлуб этганимиз тарихда қолди. Бор эътиборимизни "Локомотив"га қарши ўйинга қаратганмиз. Бу йилги суперлига баҳслари юқори даражада. Ҳар бир учрашув финалга тенг тарзда ўтмоқда. Суперлига баҳслари энди бошланган бўлса ҳам, кучли жамоалар очко йўқотишмоқда. Шуни ўзи ҳар бир жамоага очко кераклигини айтиб турибди. Биз бир жамоамиз, ҳар бир учрашувга аъло даражада тайёргарлик кўряпмиз. 

Биз фақат ғалаба қозониш учун ўйнаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Бош мураббийимиз бизни ҳар бир ўйинга руҳан тайёрлай олади. Бизнинг мухлисларимиз ўзгача, кучимиз ҳам мана шунда. Ҳар бир футболчи менга ўхшаган инсон, робот эмас. Ҳеч бир футболчи бир маромда ўйин кўрсата олмайди. Биз бу ҳақида ўйлашимиз шарт эмас. Ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз", - дейди Жаҳонгир Меҳмонов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика