UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  0 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  31 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади Янгиликлар

Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон бўйича етакчи жамоалардан бири саналади.

Буни ушбу терма жамоа қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

Мазкур терма жамоа яқиндагина 18 ёшгача бўлган заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди. Қолаверса, ушбу жамоамиз Осиё чемпионатида ҳам 3-ўринни банд этишга муваффақ бўлганди. Эндиликда заиф эшитувчилар терма жамоамиз Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа биринчилигига ҳозирлик кўрмоқда.

Турли хил ижтимоий лойиҳалар амалга оширишда анча фаол бўлган “Локомотив” профессионал футбол клуби заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар йўлга қўйди. Айни пайтда ушбу жамоа “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар футбол лигасида иштирок этмоқда. “Локомотив” жамоанинг барча аъзоларини тўлиқ экипировка ҳамда спорт анжомлари билан таъминлади. Қолаверса, жамоанинг машғулотлар ўтказиши ва ўйинларга пухта тайёргарлик олиб бориши учун спорт зали ҳам ажратди.

 

Куни кеча “Локомотив” стадионида заиф эшитувчилар жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда клуб раҳбарияти ҳамда заиф эшитувчилар жамоасининг экипировка билан таъминланишида ўз ёрдамини аямаган Elmakon компанияси вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида “Локомотив” ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар ҳали узоқ давом этишини билдирди:

– Ўзбекистонлик заиф эшитувчилар жамоаси бутун жаҳонда ўз обрўсига эга. Ушбу жамоа ҳамиша ўзи қатнашадиган мусобақаларда юқори ўринларни банд этади. Биз бундай ажойиб жамоанинг клубимиз номидан шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок этаётганидан мамнунмиз. Ушбу жамоага қандай ёрдам зарур бўлса, уни кўрсатишга доим тайёрмиз, – деди Тўлабек Акрамов.

Таъкидлаб ўтамиз, 4-марта ўтказладиган Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатида Ўзбекистон заиф эшитувчилар жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақа эртадан старт олади ва 6 майгача давом этади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика