Жаҳон чемпиони Туркия терма жамоасини бошқариши мумкин
19 сен 2023 13:59
Янгиликлар
Туркия терма жамоаси бош мураббийи Штефан Кунц ишидан айрилиши мумкин, дея хабар бермоқда "Tuttomercatoweb".
Туркияликлар беш турдан кейин 10 очко билан иккинчи ўринда. Бу Евро-2024 йўлланмасини кафолатлаган бўлса-да, маҳаллий федерация натижалардан норози.
Винченцо Монтелла ва Йоахим Лёв вариантлари кўриб чиқилмоқда. Италиялик мураббий Туркияда ишлаган, аммо терма жамоаларни бошқармаган. Йоахим Лёвда бу борада устунликка эга. У 16 йил давомида Германия терма жамоасига устозлик қилиб, уларни 2014 йилда жаҳон чемпионига айлантирган ва беш марта йирик турнирларнинг ярим финалига олиб чиққан. Лёв узоқ ўтмишда оз бўлса-да, Туркияда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв Германия терма жамоасини тарк этган 2021 йилнинг ёзидан бери ҳеч қаерда фаолият юритмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар