Жаҳон чемпионатига чиқишга тайёрмизми?

Iskandarov Abdulaziz
28 авг 2024, 16:05
Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь санасидан бошлаб ЖЧ-2026 саралашидаги юришини бошлайди.

"Оқ бўрилар" шу куни Тошкентда КҲДРни меҳмон қилади. Биз эса мазкур саралаш олдидан терма жамоа либосида кўплаб ўйинлар ўтказган футболчилар, мураббийларнинг фикрлари билан қизиқишни бошладик. Бу борада Ислом Тўхтахўжаев имкониятларни баҳолади. 

"Имкониятларимизни яхши баҳолаган бўлардим, биз учун гуруҳда анча қулай рақиблар тушган. Устунлигимиз шуки, Катанец келганидан бери деярли бир хил таркиб ўйнамоқда. Йигитлар бир-бирларини яхши тушуниб олишган. Мураббийнинг нима истаётганини муаммосиз англашади. 

Ҳаяжон доим бўлади. Асосийси футболчилар ва мураббийларга ишониб қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар бизга байрам қилиб беришади. Ҳеч қандай ортиқча ўйлантирадиган жиҳати йўқ. 

Албатта мундиалга чиқишга тайёрмиз деб ўйлайман. Бу сафар квотлар кўпайган, гуруҳимиз қулай",- дейди Ислом Тўхтахўжаев. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›