UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  0 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   50 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  4 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  34 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  513

Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин ҳозирги ўйини билан қийналиши мумкин" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин ҳозирги ўйини билан қийналиши мумкин"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов чемпионлик пойгасида жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. Мутахассис ҳар бир жамоанинг бугунги ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

— "Пахтакор" айни пайтда биринчи ўринда турибди. Қолган жамоаларнинг тақвимини олиб қараганда "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин жамоани ОЧЛда иштирок этаётганини ҳисобга олсак, осон бўлмайди. Энг яхши тақвим бўйича "Пахтакор" иккинчи ўринда. Аммо ҳозирги кўрсатаётган ўйини билан қийналиши мумкин деб ҳисоблайман, чунки ўйиннинг ўзи йўқ. Мазмунли ўйин кўринмаяпти. Охирги ўйинларда жуда бўш ўйнамоқда. Максим ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланиб, йигитларни озгина жонлантирмаса, қийиналади. Тўғрисини айтганда, "Пахтакор"да йилнинг бошидан бери чиройли ўйин кўраётганимиз йўқ. Футболчиларда катта "спад" сезиляпти. Терма жамоа футболчилари ҳам худди биринчи маротаба майдонга тушгандек таассурот қолдирмоқда.

— "Навбаҳор"га ҳам осон бўлмайди. Клубнинг 3 та фронтда курашаётганини ҳисобга олиш керак, тақвими қийинроқ. "Насаф" ва "Нефтчи" билан ўйинлари, ОЧЛ учрашувлари ва терма жамоага футболчиларни чақирилиши омиллардан келиб чиқиб, чемпионлик учун курашда "Навбаҳор"ни учинчи ўринга қўйган бўлардим.

— "Нефтчи"да ҳам имконият жуда яхши. "Пахтакор"нинг захирасида 3 очко борлиги учун чемпионлик учун курашда пешқадам, дедим. Энг яхши тақвим ва рақиблар "Нефтчи"да. Жамоа эътиборни фақат Суперлигага қаратган. ОЧЛда қатнашмаяпти. Терма жамоада футболчилари деярли йўқ. Очиғи, "Пахтакор"да 3 очко кўп бўлмаганида, "Нефтчи" олтин медаллар учун курашишда имкониятлардан келиб чиқиб биринчи рақамли жамоа дея олардим. Виталий Левченкони қандай мураббийлигини кўрдик. Агарда тўғри тайёрлай олса, балки "Нефтчи"ни чемпион сифатида кўрармиз. "Пахтакор" қаердадир қоқилса, "Нефтчи" биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

— "Насаф" ҳар йилгидек керакли ўйинларда очко йўқотмоқда. Бу жамоа ҳам 3 та фронтда қатнашяпти. Мавсум охирида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан принципиал қарама-қаршиликлари бор. "Насаф"га қийинроқ бўлади. Имкониятлар бўйича "Насаф"ни тўртинчи ўринга қўяман.

— "Нефтчи" қолдирилган ўйинда ютиш эҳтимоли катта. Шунинг ўзи имкониятларни оширади. Сўнгги турдаги "Навбаҳор" билан ўйин чемпионлик жанги бўлиши мумкин. Тажриба бўйича олсак, "Пахтакор"да бу нарса бор. Мураббийлар штабини билмадим-ку, футболчиларда керакли тажриба шаклланган. Мураббийлар штаби жамоани эплай олмаётгани аниқ. Селекцияда адашишди. Клубда спорт директори кимлигини билмайман. "Пахтакор"да 11-12 нафар футболчи яхши ўйин кўрсатмоқда. Янги олиб келинган 6 нафар легионер даражага тўғри келмайди. Чемпионат охирида "спад" бўлиши аниқ, чунки футболчилар терма жамоага боради. Ҳозир "Пахтакор" "чуқур"га тушган. Буни тўлдириш учун захира керак. "Пахтакор" спорт директорига катта савол туғилади. Бу ўйинчилар нима мақсадда олиб келинган? Менсиз ҳам буни ҳамма билади. Футболчи олиб келингандан кейин ўйнаши керак. Қолган жамоалар – "Навбаҳор" ва "Нефтчи" кучайишди, яхши селекция қилишди. "Насаф"да ҳам легионерлар яхши ўйнаяпти. Кубок ва ОЧЛда ўйнаётган жамоалар мавсум охирида таркибда ротациялар қилиши чемпионат учрашувларида асқатади.


Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика