UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  46 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Жадвалдаги пешқадамлар тўқнашуви. "Ливерпуль" - "Арсенал" (превью) Янгиликлар

Жадвалдаги пешқадамлар тўқнашуви. "Ливерпуль" - "Арсенал" (превью)

Англия Премьер-лигасининг бу турдаги марказий ўйини "Энфилд" стадионида ўтказилади. "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги баҳсларда доимо кўплаб гол ва вазиятларни гувоҳи бўлганмиз.

Янгиланган "Арсенал" Чемпионлар лигаси ғолибини таслим этиш учун Мерсисайдга боради.


Турнир жадвалидаги ҳолат

"Ливерпуль" ва "Арсенал" АПЛнинг дастлабки икки турида максимум очко тўплаб, биринчи ўринни бўлишиб туришибди. Иккала клуб ҳам сўнгги рақибларини қийинчилик билан таслим қилишди. "Саутгемптон"га қарши баҳсда Юрген Клопп шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтда "қизиллар" посбони Адриан хатога йўл қўйиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олмади. Дэнни Ингз иккинчи голни уриб, жамоасига дурангни тақдим этиши мумкин эди, бироқ у қулай вазиятни йўққа чиқарди.


"Тўпчилар" ўз уйида "Бёрнли"ни мағлуб этишди. 2:1 ҳисобида якунланган баҳсда меҳмонлар очко олиш учун бор кучини ишга солишди. Сократис ва Луис жарима майдончасига узатилган кўплаб пасларни қайтаришда катта муаммога дуч келишди. "Бёрнли" форвардлари Крис Вуд ва Эшли Барнс иккинчи  қаватдаги курашларда тез-тез ғолиб чиқишди. Лондон клубининг бу ғалабасини ишончли деб бўлмайди. Унаи Эмери ҳимоя чизиғида баъзи ўзгаришларни амалга ошириши лозим.


"Арсенал" ҳимоячи "Ливерпуль"нинг ҳужумдаги учлигига дош бера олмайди

Ўтган мавсум "Энфилд" стадионида бўлган баҳсда "Ливерпуль" ўз прессинги билан "тўпчилар"ни жуда қийин аҳволга солиб қўйганди. Ўшанда "Арсенал" баҳсни фаол бошлаб, хатто ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Кейин мерсисайдликлар Бернд Лено дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишди. "Арсенал" бир неча чизиқли ҳимоядан фойдаланишни билмайди. Эмери жамоалари позицион ҳимояда жуда кучсиз.

Обамейянг ўзи, Ляказетт ва Пепени "қизиллар"нинг ҳужумдаги учлигига тенглаштирди, аммо бир қатор фактларни ҳисобга олмади. "Арсенал"нинг ҳеч бир форварди "Ливерпуль" ҳужумчиларидек катта ҳажмда иш қилишмайди. Салоҳ, Фирмино ва Мане ортиқча қийинчиликларсиз қанот ва марказда бир-бирининг ўрнини эгаллай олади. Лондонликлар ҳимоячилари бу тезликка мос ўйин кўрсата олишмайди. Ягона вариант "Ливерпуль" учлиги ҳаракатларини чеклаб қўйиш, аммо бунинг учун таянч ярим ҳимоячилари ва хатто вингерлар ёрдами керак бўлади.


Пепе асосий таркибда ўйнайдиган вақт келди

Ивуарлик форварднинг техникаси "Арсенал"га тўпни назорат қилишга ёрдам беради. У меҳнаткаш ва Пепенинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайди. "Бёрнли"га қарши баҳсдаги 45 дақиқа ичида у зарба учун 3та пас берди ва 4 марта рақибларини алдаб ўтди. Николья ўйинни ўзига олишдан қўрқмайди ва майдондаги ҳаракатлари Пьер-Эмерик Обамейянг каби чекланган эмас.

На Риз Нельсон, на Генрих Мхитарян Пепе каби ҳужум яратишда сифатли эмас. Марказда етарли ёрдам бўлса (Себальос), ивуарлик Обамейянг ва Ляказетт учун катта бўш жой яратиб бериши мумкин. "Ливерпуль" рақибни босим остида ушлаб туришни яхши кўради ва бундай прессингдан чиқиш учун дриблинги кучли футболчи керак бўлади. "Арсенал" таянч ярим ҳимоячилари майда пас орқали ҳимоядан ҳужумга ўтиш учун бунчалик тайёргарликка эга деб бўлмайди, аммо Пепе бу муаммони ечими бўлиши мумкин.


Ўтказиб юборилган голларга қарамай, "Ливерпуль"нинг ҳимоячи ишончли

"Мерсисайдликлар" жорий мавсумдаги барча баҳсларда гол ўтказиб юборишди, аммо бу сифат тушганини англатмайди. Трент Александр-Арнольд ва Энди Робертсон формасини тиклаб олишмоқда. Клопп марказда Виржил ван Дейк билан ўйнайдиган футболчини аниқлаб олгани йўқ. Бунинг устига Алиссон жароҳат олди. Бу муаммолар туфайли жамоа гол ўтказиб юбормоқда, бироқ бу тез орада тўхтайди.

Юрген Клопп Алекс-Окслейд Чемберленни қанотга қўйиб, Хендерсонсиз ўйнашга уринмоқда, Дивок Ориги эса тез-тез майдонда пайдо бўлмоқда. Терма жамоалар танаффусидан сўнг ҳимоядаги барча муаммолар ҳал бўлиши керак.


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, ван Дейк, Матип, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.


"Арсенал": Лено, Монреаль, Давид Луис, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра, Гендузи, Пепе, Себальос, Обамейянг, Ляказетт.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика