Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди
11 авг 2020 18:39
Янгиликлар
Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди
Коронавирус пандемияси сабаб анчагина чўзилиб кетган мавсумнинг ўтган 9 турини “Андижон” жамоасида ижара асосида ўтказган дарвозабон Исломбек Абдуллаев “шунқорлар” сафига қайтиб келди. Исломбек мавсум бошида “Андижон” жамоасига ижарага берилган эди. Ёш дарвозабон ўтган турлар мобайнида “Андижон” сафида жуда яхши ўйин намойиш қилди ҳамда жамоанинг кўрсатган натижаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди. Ўтган июль ойида Исломбек Абдуллаев “суперлиганинг энг яхши дарвозабони” деб топилгани ҳам сўзимизга исбот бўлади.
Жамоа мураббийлар штаби ижарадаги дарвозабон Исломбек Абдуллаевни жамоага қайтариш тўғрисида қарор қабул қилишди. Исломбек кеча жамоа шифокорлари назорати остида коронавирусга тест топширди ҳамда "шунқорлар"нинг бугунги машғулотларида фаол иштирок этди.
Ёш ва иқтидорли дарвозабонимизга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзилади "Қўқон-1912" расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, championat.asia талқинига кўра Исломбек Абдуллаев июль ойининг энг яхши дарвозабони деб тан олинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар