Ихтиёр Тошпўлатов: “Сафарда икки очко йўқотдик”

Narzulla Saydullayev
30 апр 2017, 17:33
Олий лиганинг 8-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Динамо”га қарши майдонга тушди ва (2:2) дуранг натижа қайд этди.

Шиддатли бўлган ўйинда “Динамо” дарвозасига иккинчи голга муаллифлик қилган Ихтиёр Тошпўлатов ўйин борасида ўз фирклари билан ўртоқлашди.

- Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди. Биз бу ўйинда ғалабага ҳақли эдик. Сафарда икки очко йўқотдик. Менимча,мухлисларбоб  ўйин бўлди. Кейинги  турда “Машъал”ни қабул қиламиз. Диққатимизни ушбу ўйинга қаратамиз. Ўйинга кўплаб жиззахлик мухлислар ташриф буюрди. Жамоамиз номидан уларга  катта раҳмат айтамиз, - дейди Тошпўлатов.

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›