

- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга "Ал Айн"га қарши баҳсда омад тилаб қоламан. Бугун биз ўз имкониятларимиз даражасида ўйнадик, аммо "Локо"нинг салоҳияти ва тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Жамоамиз иккинчи бўлимда ҳимояда бироз эътиборсизликка йўл қўйди ва рақиб бундан унумли фойдалана олди. Жамоага жиддий эътирозим йўқ. "Шўртан" имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўйнади.
Элдор Бойматов ва Элдор Тожибоев хизматларидан фойдалана олмадик. Аммо шуни айтиб ўтмоқчиманки, Алибек Туроповнинг ўйинидан деярли қониқдим.



