UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4

Иван Йосович: “Қўқон-1912” билан юқори натижаларга эришишимга ишонаман” Янгиликлар

Иван Йосович: “Қўқон-1912” билан юқори натижаларга эришишимга ишонаман”

Бундан олдинги йилларда “Қўқон-1912” жамоасида кўплаб хорижлик футболчилар тўп тепганидан хабарингиз бор. Дарко Гожкович, Марко Милич, Игорь Голбан...

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу футболчиларнинг айримлари ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган бўлсалар, баъзилари клубда узоқ қолишмади. Янги мавсумга тараддуд жараёнида клуб сербиялик Иван Йосович билан шартнома имзолади. Бошланажак Суперлига баҳслари олдидан футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

- Иван, маълумотларга қараганда “Явор”да ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров билан бирга тўп тепган экансиз. Демак, қайсидир маънода юртимизга келишингиздан олдин улар билан суҳбатлашгансиз. Умуман олганда “Қўқон-1912” сизни нимас билан ўзига жалб қилди?

- Менга таклиф билан чиқишганида ортиқча ўйлашга шубҳам йўқ эди. Ўзбекистонда кўплаб сербиялик дўстларим бор. Йован Жокич, Драган Черан, Владимир Бубанья ва бошқалар. Ҳусниддин менинг дўстим. У билан уч йил бирга ўйнаганман. Улар менга ушбу жамоа ҳақида кўплаб ёқимли сўзларни айтишди. Шу боис ўйламасдан бу ерга келишга қарор қилдим. Яна бир дўстим Филип Раевац 3 йил олдин Қўқонда тўп тепганидан хабардорман.

- Янги шароит ва бошқача иқлимга, маҳаллий таомларга, шунингдек жамоага мослашиб олдингизми?

- Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Мени яхши кутиб олишди. Жамоамга юқори натижаларга эришишда ёрдам бермоқчиман. Чемпионат бошланишини ҳаммамиз кутмоқдамиз.



- Сиздан олдин жамоада тўп тепган хорижлик футболчилар ўзларидан ижобий таасурот қолдира олишган. Сиздан ҳам маҳаллий ишқибозлар улардан кам бўлмаган ўйин ва натижани кутишлари аниқ...

- Уларни хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга соламан. Жамоамиз билан яхши натижалар кўрсата олишимизга ишонаман.

- Айнан қайси ўринлар учун курашмоқчисизлар?

- Мен бир ойдан бери жамоа билан машғулотларда қатнашмоқдаман. Ўйиндан, ўйинга ғалабага бўлган иштиёқ ошиб бормоқда. Умид қиламанки, мавсум якунида биз юқори ўринлардан бирини эгаллаймиз. Чунки, мухлислар бунга ҳақлидирлар.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика