Иван Йосович: "Ўйлашимча бугунги дуранг адолатли бўлди"
12 авг 2022 01:08
Янгиликлар
Иван Йосович: "Ўйлашимча бугунги дуранг адолатли бўлди"
-Ўйин ҳақида фикрларингиз...
-Бемалол айта оламанки, бугун жуда яҳши учрашув бўлди. "Олимпик" жамоаси жуда яхши жамоалигини билар эдик. Фикримча, Тимур Кападзе Ўзбекистондаги энг зўр мураббийлардан бири. Бугунги рақибимиз ёш йигитлардан ташкил топган жамоа эди. Улар қисқа паслар ва тўп назоратини яхши кўришади. Шунинг учун ҳам биз ҳимояландик ва қарши хужумда ўйнадик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, биз тезда жавоб қайтардик. Афсуски, пенальтини голга айлантира олмадим. Гол урганимда балки ғалаба қозонган бўлар эдик. Ўйлашимча бугунги дуранг адолатли бўлди.
-Пенальти тепишингиздан олдин нимани ҳис қилдингиз. Гол уролмаганингизга сабаб нима бўлди деб ўйлайсиз?
-Бу футбол. Албатта, мен гол урмоқчи эдим. Тажрибали футболчи сифатида айта оламанки, дарвозабон бугун жуда зўр ўйин кўрсатди. Агар муррабий кейинги пенальтини яна менга берса, ўша сафар албатта гол ураман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар