Иван Ракитич: "Қўшни сершовқин бўлгани туфайли Месси уларнинг уйини сотиб олди"

Aslanov Jasurbek
9 фев 2017, 10:52
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич сершовқин қўшнининг уйини сотиб олган Месси ҳақида гапириб берди.

"Барселонадаги кўплаб туристик районларни ғалабамизга бағишланган парадларда автобуснинг иккинчи қаватидан кўрганман.

Масалан, парадларни ҳисобга олмасак Рамбл ёки Монжуикеда бўлмаганман.

Қўшнилар ҳақида гапирадиган бўлсам, Лионель Месси каби менда муаммо бўлмаган. Қўшниси сершовқин бўлгани учун Месси қўшнисининг уйини сотиб олган эди" - дейди Ракитич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca