Иван Нагаев Ўзбекистонга қайтди

Tolibjon Qosimov
14 июл 2018, 17:33
Қозоғистон чемпионатида фаолият кўрсатган ҳужумчимиз Иван Нагаев "Ордабаси" жамоаси билан хайрлашган.

Маълум бўлишича, айни пайтда Иван Нагаев "Қизилқум" сафига келиб қўшилган ва мавсумнинг қолган қисмини айнан навоийликлар таркибида ўтказади.

"Қизилқум" шунингдек ҳимоя чизиғини ҳам кучайтиришни мақсад қилган. Айни пайтда жамоа "Локомотив"нинг яна бир ҳимоячига қизиқмоқда. Ҳамид Актамов жамоа сафига марказий ҳимоячи Бобур Йўлдошевни олиб келмоқчи. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. "Локомотив"да захирада қолиб кетган Йўлдошевга эндиликда асосий таркиб учун курашда яна икки рақобатчи қўшилган. Анзур Исмоилов ва Николай Погребнякнинг жамоага келиши Бобур Йўлдошевни жамоадан кетиш қарорини қабул қилишига асосий сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Қизилқум" "Локомотив"нинг қанот ҳимоячиси Салим Мустафоевни жалб қилганди.

Суперлигада трансфер ойнаси 15 июль куни ёпилади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia