UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  2 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  2 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  79 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Иван Нагаев: "Менимча, биринчи голда қоида бузилмаганди" Янгиликлар

Иван Нагаев: "Менимча, биринчи голда қоида бузилмаганди"

"Бухоро" ҳужумчиси Иван Нагаев олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйин қизиқарли кечди, - дейди Иван Нагаев. - Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омад шу куни меҳмонлар томонида бўлиб, "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

- Биринчи таймда гол ургандим, лекин ҳакам голни ҳисобга олмади. Ўша вазиятда мен дарвозабон Нестеровдан тўпни олиб қўйиб бўш дарвозани ишғол этдим. Ҳакам эса анча узоқда турганди ва у тўп қўлга тегди деб голни ҳисобламади. Менимча, бу вазиятда қоида бузилмаганди, барибир голни ҳисоблаш-ҳисобламаслик ҳакамларга боғлиқ.

- Ҳисоб 1:2 бўлгач, ўйин охирларида Филипосян яна гол урди, аммо у вазиятда ҳакам ҳуштагини чалиб бўлганди. Шу боис бир нарса дея олмайман. Лекин биринчи гол нима учун ҳисобга олинмаганини ҳалигача тушунмаяпман. Собиқ жамоам "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман ва энди бор эъборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика