UZ

Сўнгги янгиликлар

18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  4 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  2 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2

Иван Бубало: "Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим" Янгиликлар

Иван Бубало: "Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Иван Бубало матбуот анжуманида иштирок этди.

"1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нима ҳам дердим. Жуда ёмон ўйин кўрсатдик. Агар 10 киши бўлиб қолмаганимизда бунчалик ёмон натижа бўлмасди. Ўз хатомиз туфайли тезкор гол ўтказиб юбордик, аммо кейин бизда Йовичнинг вазияти бўлди. Ундан кейин гол ҳам урдик. Қизил карточка берилган вазиятни кўра олмадим. Четлатишдан кейин ўйин ўзгариб кетди. Бир дақиқадан кейин стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум"га ютқазганимизда мен айбдор эдим. Бугун эса фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор. Стандарт вазиятларда курашмаса футболчилар ҳам мағлубиятни ўзига олиши керак. Бугун фақат 17 ёшли Азиз Тўлқинбеков ва Амир Тўрақулов характер кўрсата олишгани менга ёқди холос", - деди Иван Бубало.

- Бугун ҳимоячилар жуда ҳам қўпол хатога йўл қўйишди...

- Тўғри айтдингиз. Рақибнинг деярли барча зарбаси голга айланаверди. Бугун 1 фоиз ҳам омадимиз келмади. Агар менинг қўлимда келганимда барча футболчиларни алмаштирардим. Ўйинни ёш боллар билан ютқазганим яхши. Чунки бугун Азиз ва Амир ёши катта футболчилардан яхшироқ ўйнашди. Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим.

- Бугунги мухлислик ҳақида нима дея оласиз?

- Ажойиб муҳит. "Андижон" мухлисларига раҳмат айтаман. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман.

- Ўйиндан олдинги статистикадан хабарингиз бормиди? "Андижон" ҳеч қачон "Бунёдкор"ни юта олмаганди...

- Ҳа буни билардим.

- "Бунёдкор" бу йил ўйин томонлама жамоа ўртамиёна клубга айланиб қолди. Бу бюджет билан боғлиқми?

- Бюджет ҳақида гапира олмайман. Тўғри 4-5-ўринларда эмасдирмиз, аммо "Бунёдкор" лигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас.






Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика