UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Иван Бошкович: Тезда мукаммалликка эришиш қийин Янгиликлар

Иван Бошкович: Тезда мукаммалликка эришиш қийин

Теглар :  Иван Бошкович
"Металлург"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан (2:2) сўнг "Сўғдиёна" устози Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, дейиш мумкин. Муросасиз учрашув ва тўртта гол кўрдик. Биринчи таймдаги ўйинимиз менга ёқди. Беллашувни назорат қилдик ва бўлим охирида гол урдик. Иккинчи таймда эса, рақиб мураббийи бироз тактикани ўзгартирди. Улар иккита гол киритгач, қийин аҳволга тушдик. Темпга киришиб кета олмадик. Биринчи таймдаги ўйинимизни келгуси учрашувларда ҳам намойиш этишни истаймиз. Тезда мукамалликка эришиш қийин. Бу борада ҳали ишлаймиз”, - деди Бошкович.


“Умуман олганда, жамоа ўйинидан қониқдим. Ўтган уч тўрт кун давомида қилган ишимиздан мамнунман. Бу жамоа билан натижа кўрсатса бўлади. Таркиб ёмон эмас. Индивидуал кучли футболчилар бор. Келгусида улар билан ишлаш муаммо туғдирмайди, деб умид қиламан. Сердеровнинг кейинги беллашувларда майдонга тушиши унинг ўзига боғлиқ. Унинг ҳолати ва тайёргарлиги қандай даражада эканлигини билишимиз керак. Фақат шундан кейингина қарор қабул қилишимиз мумкин”.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика