UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

Иван Бошкович: "Исталган жамоа рақибдан бир киши кўп бўлиб қолса, ғалаба учун ўйнаши керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Исталган жамоа рақибдан бир киши кўп бўлиб қолса, ғалаба учун ўйнаши керак"

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


- Кўрдингиз, учрашув якунигача босимга бой ўйин бўлди. Учрашув мухлислар учун ҳам қизиқарли кўриниш олди, чунки иккита гол сўнгги дақиқаларда урилди. Биринчи бўлимда "Андижон" футболдаги ўша етти асосий элементни ҳисобга олсак, биздан кўра бир бош устунроқ ўйнади. Нафақат натижада ютқаздик, балки, курашларда ҳам мағлуб бўлдик, жуда ожиз кўриндик, яхши ҳимоялана олмадик. Машғулотларда тўп билан қандай ишлаган бўлсак, бугун шундай бўлмадик, секин ҳаракатландик. Танаффусдан кейин режаларни ўзгартирдик, захирадан уч футболчи майдонга тушди. Барча футболчининг ўйинидан мамнунман, захирадан тушаётганлар ҳам ўйинин кучайтира олишди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Рақибдан бир киши кўп бўлиб қолганимиз эса кўпроқ вазият яратишимизга туртки бўлди. Қанотлардан кўпроқ ҳужумга ўтдик. Томонларни тез ўзгартириб, жарима майдончасига ёриб кира бошладик. Якунда иккита гол уриш насиб қилди. Биринчидан бу маҳоратга боғлиқ бўлди. Бунгача "Андижон" барчасига улгураётганди, яхши ҳимояланди. Ҳисобнинг 1:1 бўлгани эса рухий томондан ёрдам бўлди. Иккинчи голни уриш учун етарлича вақт бор эди ва рақибларнинг жарима майдончаси атрофига жойлашишни бошладик. Якунда жамоага ғалаба келтирган голни ура олдик. 

- Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар бир-бирига ёрдам беришмади. Ўша вазиятда нима бўлганди?

- Балки ҳимоячилар ўртасидаги муносабатда, яъни ўзаро тушунишда муаммо бўлгандир. Тўп ҳаводан яхши узатилди. "Андижон" футболчиси жуда қийин позициядан гол урди. Ҳимоячиларнинг ўзаро тушуниши узилиб қолгани ҳужумчига ёрдам берди. Қийин нуқтадан чиройли гол урилди. Айтдим, биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жуда ва жуда норозиман. Барча футболчилар ўз даражасидан, имкониятидан бир поғона паст ўйнади. 

- Биринчи бўлимдаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ғалабага ишондингизми?

- Албатта. Биз биринчи голни уриш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Шундан кейин иккинчи голни уришга етарлича вақт бор эди, ундан ташқари, бир киши кўп бўлиб қолдик. Йигитларнинг ўзи ҳам бунга ишонишди ва ғалаба учун ўйнашди. Тезкор голлар уриб ташлашди. Нафақат мен, балки, ҳамма ғалабага ишонди. Аслида рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин исталган жамоа ютиш учун ўйнаш ҳам керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика