UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа» Янгиликлар

Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа»

Суперлига 5-тури доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинидан кейин жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

«Жанговар дуранг бўлди. Биринчи бўлимда жамоам кутганимдек ўйин кўрсатди. Ҳа, дастлабки 15-20 дақиқа рақиб босим қилди, кейин эса барчасини тўғри бажардик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ўйнадик, ҳимояда ҳам ишончлироқ кўриндик. Рақиб фақат дастлабки дақиқаларда тажовузкор бўлди. Сабаби улар кучли прессинг билан бизнинг олдинроққа чиқишимизга йўл қўйишмади. Танаффусдан кейинги ўзгаришларим иш берди. Қатор имкониятлардан фойдалана олмадик, деб ўйлайман. Ҳозирги «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас. Ўйлайманки, бу ижобий натижа. Шунга қарамай, юта олмаганимиздан кичик афсусланиш қолди

«Динамо» олдин ҳозиргидек агрессив жамоа эмасди, бу борада кучайибди, буни эътироф этишим мумкин. Шу боис бир очко ҳозир ёмон натижа эмас.

Бу йил ҳам чемпионатда фаворитлар кўп, ҳаттоки ўтган йилгидан ҳам кўра кўпроқ деган бўлардим. Кўп жамоалар тенгкучли бўлади. Ўйинлар томошабоп ўтмоқда, стадионлар мухлислар билан тўлаётгани мени хурсанд қилади. Мана шундай ўсишда давом этаётган чемпионатда ишлаётганимдан мамнунман», - деди Иван Бошкович матбуот анжуманида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика