UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  0 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  0 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  2 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   41 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  7 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  12 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  7 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   31 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  10 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Иван Бошкович: "Деярли "камбэк" қайд этдик. Жамоам кучайиб бормоқда" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Деярли "камбэк" қайд этдик. Жамоам кучайиб бормоқда"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. ОКМКга қарши кечган ўйинларимиз ҳар доим қизиқарли кечмоқда. Рақибимиз айни дамда иккинчи ўринда бормоқда. Биз яхши ўйин намойиш этдик, фақатгина биринчи бўлимда 2-3та тезкор қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Якунловчи позицияларда оқсадик. Мен ўз футболчиларимнинг маҳоратига шубҳа қилмайман, бугун шунчаки омадимиз келмади. Танаффусдан кейин эса кичик ўзгаришларга қўл урдик. Таслим бўлмадик ва охиригача курашдик. Ўйинда деярли "камбэк" қила олдик, аммо урган голимиз офсайд туфайли ҳисобга олинмади. Йигитларга раҳмат айтдим, улар бугун яхши курашишди. Олдинда ҳали 5та баҳс бор. Мусобақа сўнгига қадар кураш олиб борамиз. Ҳали ҳеч нарса тугамади", - деди Иван Бошкович.


- Биринчи бўлимда жамоангизнинг ўйини қовушмагани ҳақида айтиб ўтдингиз. Марказий ҳимоячилар кўп хатоларга йўл қўйишди. Танаффусда футболчиларингизга нима дедингизки, улар майдонга қайтиб ўйинни ўзгартира олишди?


- Мен футболчиларимдан совуққон бўлишларини талаб қиламан. Вертикал паслар орқали ўйнашимиз керак. Ҳамма хато қилади, бу табиий ҳол. Биз ўйлаган режа амалга ошди, футболчиларим ҳар доим тўпни олдинга чизиққа қадар етказиб бера олишди. Суҳроб Иззатов бугун кўп паслар амалга оширди. Иккинчи таймда бироз ўзгариш қилдик, лекин биринчи бўлимда камроқ хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда "брак"лар кўп бўлди. Танаффусдан кейин хавфлироқ ўйнадик, холос. ОКМКга қарши хатога йўл қўймаслик қийин. Жамоавий ўйинимиз ўсиб бормоқда. Футболчиларим шундай хатолар орқали ўсишга эришишади. Бугун майдонда 2-3та ёш футболчилар бор эди. Улар яхши ўйин намойиш этишди ва бир очко қўлга киритишимизга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳали олдинда баҳслар бор, биздан тепароқда жойлашган жамоалар ҳали очко йўқотишлари аниқ. Биз охиригача курашамиз, кейинги мавсумда бундан-да яхшироқ ўйнай олишимизга ишонаман. Жамоам кучайиб бормоқда.


- Иккинчи бўлимда Йовович бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади ва шу вазиятдан кўп ўтмай уни захирага олдингиз. Владимирнинг захирага олинишига асосий сабаб ўша вазият бўлдими?


- Йўқ. Ҳеч қайси бир мураббий бор-йўғи бир вазият учун футболчини захирага олмайди. Йововичнинг бугун омади келмади. У футболчиларни яхши алдай олади, тўп билан фақат олдинга юради, лекин бугун бироз омад етишмади. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Жамоамизда барча футболчилар муҳим, фақатгина Дориев ва Йовович "Сўғдиёна" етакчилари дейиш нотўғри. Барча футболчилар бир хил меҳнат қилишмоқда.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика