UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

Иван Бошкович: "Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди"

Теглар :  Иван Бошкович
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитлар билан ғалабадан бошқа йўл йўқ экани бўйича келишиб олгандик. Биргина гол туфайли мағлуб бўлдик. Бу гол ҳам ўзимизнинг хато эвазига юзага келди.


Умумий ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Вазиятларимиз бўлди, унумли фойдаланмадик. Биргина гол мағлубиятга сабаб бўлгани аламли. Йигитлар бу мағлубиятни унутиб, тезда ўзларини тиклаб олишларига ишонаман. Майда деталлар ҳам аҳамиятли экани бугун ўз исботини топди.


- Самандар Мавлонқулов кетма-кет 3 та ўйинни ўтказиб юборди. Бу бора фикрингиз қандай?


- У қизил карточка олганида 3 та ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Ёшлар жамоамиз иштирокидаги учрашувлар, кубокдаги ўйинларимиз билан қўшиб ҳисоблаганда 8 та баҳсда майдонга туша олмади. Мавлонқулов бундай ҳолатда ўйин амалиётини йўқотиб қўйиши мумкин. Ёш футболчи учун увол, футбол ўйнамаса тонусдан ҳам чиқиб кетади. Ҳакамлар қўмитаси қизил карточка кўрсатилган вазиятни қайта кўриб чиқишлари керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика